12:40 / 29.08.2018
7706

Алдов йўли билан 590 млн сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фуқаро унда 2016 йилда ва 2017 йилнинг май ойида “Чинобод” МФЙда яшовчи Ш.М. Х.Ғ.га унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ҳамда  банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 590 млн сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.

Top