11:00 / 03.09.2018
7833

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботга қандай ўзгартириш киритилди?

Фото: Pixabay

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига илова «Солиқ солинадиган базадан камайтириладиган сув ҳажмлари» 0207-сатр билан тўлдирилди. Унда иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ҳажми акс эттирилади.
 
2017 йил 1 октябрдан бундай сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтиради (4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон қарорнинг 4-банди, Солиқ кодексининг 261-моддаси 2-қисми 7-банди).
 
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

Top