22:30 / 14.09.2018
6564

Саудия Арабистонида аёлларга учувчи бўлиб ишлашга рухсат берилди

Саудия Арабистонида илк бор аёлларга иккинчи учувчи ва стюардесса бўлиб ишлашга рухсат берилди.

Саудиянинг Flynas авиакомпанияси ўзининг Twitter саҳифасида хотин-қизлар учун учувчилар тайёрлаш курсларига қабул бошланганлигини маълум қилди.
Курсларга ёши 35дан ошмаган, аттестат ва авиация сертификатига эга саудиялик хотин-қизлар қабул қилинади.

Шу йилнинг августида Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси беш нафар аёлга Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси самолётларида экипаж командири сифатида ишлашга рухсат берувчи лицензияларни тақдим этганди.

Top