10:24 / 18.09.2018
15305

Жиддий фалокатнинг кутилмаган белгилари топилди

Фото: Наташа Писаренко / Reuters

Британия геология хизмати ва Шотландиядаги Данди университети олимлари 1,5 минг йил муқаддам Шетланд оролларига ёпирилган йирик тўлқин изларини аниқлашди. Бу ҳақда BBC News хабар қилмоқда.

Бунга қадар геологларга Стурегга - ҳозирги Норвегиядан шимоли-ғарбда саккиз минг йил муқаддам сув остида содир бўлган фалокатли ҳодиса - кўчки туфайли чақирилган қадимий цунамилар сериясининг биттаси ҳақида маълум. Қитъа шельфининг қулаган қисми ҳажми 3500 куб километрни, чўккан туб узунлиги эса - 290 километрни ташкил этган. 20 метрлик тўлқин Британия оролларига 80 км кириб борди. Геологларнинг фикрига кўра, ер кўчкисига сўнгги музлик даврида ҳосил бўлган жинсларнинг беқарорлиги сабаб эди.

Янги ишда олимлар Шетланд оролларининг турли участкаларидан олинган тоғ жинслари асосий намуналарини таҳлил қилдилар, уларнинг баъзилари денгиз сатҳидан 13 метр баландликда бўлган. Мутахассислар сўнгги бир ярим йил давомида йиғилиб қолган, қалинлиги етти сантиметр бўлган тупроқ қатламини, унинг тагидан нисбатан қалинроқ қатламни (35 см) топишди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, тупроқ қатламлари деярли бир зумда ҳосил бўлган, бу улкан тўлқин билан изоҳланади.

Олимларнинг тахминича, бу цунами ҳам сув ости кўчкиси натижасида пайдо бўлган, бироқ фалокат содир бўлган жой ҳали ҳам аниқланмаган. Мутахассислар унинг манбасини аниқлаш учун уч ўлчовли тўлқин модели яратишни режалаштирмоқдалар. Шу билан бирга, Стурегга каби табиий офат юз минг йилда бир мартадан кўпроқ содир бўлиши мумкинлиги, бу музлик даврлари билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди.

Top