14:55 / 25.09.2018
8757

Онлайн аукционда қарийб 4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 17 сентябрдан 21 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 810,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 6,2%га ортиқ эканлигини кўрсатади.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 869та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 26% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 26%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 52%га тенг.

Top