22:40 / 26.09.2018
16236

Сурхондарёда автомобилда пойгалашган жиян тоғасини уриб юборди

Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳудудида, «Ангор-Новшаҳар» йўналишида автомобилда пойга уюштирган шахслар йўл транспорт ҳодисасини содир этишди.

Оқибатда йўлда автомобиллардан бири иккинчисини туртиб юборади ва иккинчи автомобил йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган шахсни уриб кетади. Жабрланувчи шифохонада 5 кун ётгач, вафот этди. Марҳум автомобил пойгаси уюштирган шахслардан бирининг тоғаси эди.

Тергов жараёнида автомобил пойгаси уюштирган шахслар маст ҳолатда автомобил бошқаргани маълум бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани судида айбдорларга тегишли жазолар тайинланган.

Top