14:54 / 06.10.2018
5764

Чернобилда биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди

Фото: РИА "Новости"

Чернобилда 1986 йилда портлаб кетган атом реакторини ёпиб турувчи саркофагдан 100 метр нарида 1 МВт қувватга эга биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters  лойиҳага бошчилик қилаётган компания ижрочи директори Евгений Варягинга асосланиб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, очилиш маросими 5 октябрь, жума куни бўлиб ўтган.

«Бу нафақат яна битта қуёш электр станцияси - бу 1986 йилда портлаб кетган ядровий реактордан 100 метр масофада жойлашган ягона станция», - дея таъкидлаб ўтди Варягин.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, «ушбу лойиҳанинг рамзийлигига ортиқча баҳо бериш қийин».

Top