07:12 / 11.10.2018
3105

Viber жўнатилган хабарларни таҳрир қилиш фукнциясини тақдим қилди

Фото: REUTERS

Viber мессенжери ўз фойдаланувчиларига жўнатиб бўлинган хабарларни таҳрир қилиш имкониятини тақдим қилди. Бу ҳақда мессенжер сайтида айтилган.

Хабарни тўғрилаш учун фойдаланувчи унинг устига босиши ва пайдо бўлган менюда “Таҳрир қилиш” бандини танлаши керак. Суҳбатдош учун тўғриланган хабар “Таҳрир қилинган” деб белгилаб қўйилади. 

Айни вақтда функция Android фойдаланувчилари учун дастурнинг янгиланган версиясида мавжуд, бироқ дастурчилар бу функцияни тез орада iOS операцион тизимида ишловчи мобил қурилмаларга ҳам татбиқ қилишга ваъда беришган.

Top