12:48 / 24.10.2018
11770

Улуғбек Бақоев: «Бухоро» икки йилдан бери қарзларни тўламоқда»

Фото: Хасан Пирмухамедов

«Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоанинг молиявий тарафдан жуда қийналаётганини тан олди.

«1994 йили «Нурафшон» кумуш медалларни қўлга киритган эди. Ҳақиқий тарих шу. 2016 йилда 4-ўрин қўлга киритилгани ҳақидаги гап-сўзлар фақат кишининг ғашини келтиради холос. Ўша пайтда клубнинг ўйинчилар ва ходимлардан қарзлари қолган ва ҳозиргача маошларидан бўлган қарзлар тўла адо этилмаган. 2016 йилги ойлик маошлар ва бошқа қарзлар ҳалигача тўлаб бориляпти. Жамоа икки йилдан бери қарзларни тўлаш билан овора бўлаётган пайтда ишни қандай йўлга қўйиш мумкин?! Бу ҳам «Бухоро»даги муаммоларнинг асосий сабабларидан биридир. 

Ўйинчилар шартномада кўрсатилган ҳақини вақтида олишмас экан, бу ҳолат уларнинг руҳиятига акс таъсир ўтказмасдан қўймайди. 4-ўрин қўлга киритилган пайтда жамоада бўлмаганман ва ўша пайтдаги молиявий муаммолардан мутлақо бехабарман. Табиийки, ўша ишларга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. 

Клубда иш бошлаганимдан бери «Бухоро» икки марта кучли олтиликдан жой олди. Бунда биринчи навбатда мураббийлар штаби вакилларининг хизмати катта. Бундай таққослашлар билан ўзимизни оқламоқчи эмасман. 2016 йил тарихга айланган», - деб Бақоев сўзларини келтирмоқда Sports.uz сайти.

Top