16:52 / 29.10.2018
5688

Мудофаа вазирлиги баъзи объектларига олиб борувчи темир йўллардан фойдаланиш «Ўзбекистон темир йўллари»га берилди

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги баъзи объектларига олиб борувчи темирйўл шохобча йўллар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга беғараз асосда фойдаланиш учун берилди.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектларига темирйўл шохобча йўлларни қўшинларни оператив ва тўхтовсиз олиб ўтишни ташкил этиш, қўйилган вазифаларни амалга оширишда поездлар хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун доимий тайёр ҳолатда сақлаш мақсадида қилинмоқда.

Рўйхатда 10та объект бор. Улар республиканинг турли ҳудудларида жойлашган.  

Top