08:49 / 31.10.2018
3775

ФИФА сайти хакерлар томонидан бузилгани маълум қилинди

Фото: AFP/ FABRICE COFFRINI

ФИФА хакерлар киберҳужум ёрдамида ташкилотнинг маълумотларини ноқонуний қўлга киритганини маълум қилди. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино баёнотида маълум қилган.

“ФИФА ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ ҳодисаларга мувофиқ жавоб бериш учун барча тегишли чораларни кўрмоқда ва компьютер муҳитини ҳимоялаш тизимини изчил яхшилашни давом эттирмоқда”, деб айтилган ФИФАда.

Бироқ федерацияда бу воқеа айнан қачон юз бергани ва қандай маълумотлар ўғирланганига аниқлик киритилмаган. ФИФА, шунингдек, ҳар қандай ташкилотнинг маълумотлари бутлиги, сир сақланишини бузишга ҳар қандай уринишларни қоралашини маълум қилган.

Top