Зимбабве шимоли-шарқида икки автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 47 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Herald Zimbabwe нашри маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 2 бола ҳам бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Русапе шаҳри яқинида юз берган. Воқеа жойидан олинган суратларга кўра, иккала автобус ҳам жиддий талофат кўрган, биттасининг деярли олд қисми йўқ бўлиб кетган.