11:00 / 13.11.2018
18469
Реклама

АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда биринчи бўлиб кобейдж карталарини муомалага киритмоқда

Фото: Алоқабанк

АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда илк бор 170 та давлат ва минтақаларда, жумладан республикамизда ҳам қабул қилинувчи UnionPay – UzСard кобейдж карталарини тақдим этади.

Кобейдж карта – UzCard ва UnionPay тўлов тизимларининг ҳамкорлигидаги картаси бўлиб, ҳар икки тўлов тизими инфратузилмасида фойдаланишга мўлжалланган.

Кобейдж картадаги миллий валютадаги маблағлар чет элда тўлов амалга оширилган вақтда автоматик равишда хорижий валютага конвертация қилинади.

Кобейдж карталари чип, магнитли чизиқ ҳамда ПИН-код киритмасдан товар ва хизматлар тўловини амалга ошириш имконини берувчи NFC-технологияси билан жиҳозланган.

UnionPay International инфратузилмаси дунё бўйича 10 миллиондан ортиқ савдо-сервис корхоналари ва 1 миллиондан ортиқ банкоматларни ўз ичига олади.

АТ «Алоқабанк» мижозлари кобейдж карталарининг асосий афзаллигидан фойдаланиш имкониятига эга, яъни чет элдаги харидлар учун тўловларни ўзларининг иш ҳақи (сўм) карталари орқали амалга оширишлари мумкин.

АТ «Алоқабанк» томонидан ҳозирги кунда UnionPay – UzСard Classic ва Gold карталари жорий этилиб, келгусида Platinum ва Diamond карталарини чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, келгусида кобейдж карталари фойдаланувчилари учун қуйидаги хизматларни жорий этиш режалаштирилмоқда:

  • картадан картага халқаро пул ўтказмалари (P2P);
  • онлайн тўловлар;
  • кэшбек.

АТ «Алоқабанк» томонидан чиқарилган кобейдж карталарнинг ноёб дизайни машҳур рассом Чингиз Ахмаровнинг қуйидаги асарлари асосида ишлаб чиқилган:

  • «Етти гўзал»;
  • «Тошкент-Фарғона рақси»;
  • «Хоразм рақси»;
  • «Ҳалима Носирова Ширин образида»;
  • «Нодира портрети»;
  • «Тамарахоним»;
  • «Пари»;
  • «Бухоро рақси».

Чингиз Ахмаров – миллий маданиятимизни ўзининг бадиий асарлари билан бойитган замонавий ўзбек санъатининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Кобейдж карталари тўғрисида батафсил маълумотни АТ «Алоқабанк»нинг расмий сайтида билиб олишингиз мумкин. Шунингдек, UnionPay-UzCard кобейдж карталари тўғрисидаги ҳар қандай қўшимча маълумотни  (+998-71) 230 77 77 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Кобейдж карталар бўйича янгиликларни банкнинг телеграм-канали орқали кузатиб боринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top