11:25 / 16.11.2018
13692

Черчесов Россия терма жамоасининг антирекордчисига айланди

Россия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Германияга 0:3 ҳисобида ютқазди.

Бу Станислав Черчесов учун бош мураббий лавозимидаги 11-мағлубият бўлди. Натижада, бу кўрсаткич бўйича у терма жамоа мураббийлари орасида 1-ўринга чиқиб олди.

Черчесов мағлубиятлар сони бўйича Гуус Ҳиддинк (39 ўйинда 10 та мағлубият) ва Олег Романцевни (60 ўйинда 10та мағлубият) ортда қолдирди. Унинг ҳисобида 30та ўйин бор.

Россия терма жамоаси навбатдаги ўйинни 20 ноябрь куни, Миллатлар Лигаси доирасида Швецияга қарши ўтказади.

Top