22:13 / 03.12.2018
18658

«Дельфинлар шоуси» ҳақидаги гап сўзларга нуқта қўйилди. Улар Тошкентда, сизларни кутмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат циркида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Дельфинлар шоуси» кўнгилочар томошалари ўтказилиши ҳақида эълонлар бошланганига ҳам қарийб тўрт ой бўлди. Дастлаб август ойининг бошида турли оммавий ахборот воситаларида реклама роликлари тарқатилди. Уларда Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган бундай томошалар ҳақида жар солинди. Аммо чипталар сотилганига қарамай «Дельфинлар шоуси» бир неча бор ортга сурилди, томошалар ўтказилмади. Ниҳоят турли гап сўзларга, шов-шувларга нуқта қўйилди. 2 декабрь куни дельфинлар Тошкентга етиб келишди. Ислом Каримов номидаги Халқаро Аэропортдан махсус автомашиналарда уларни циркка олиб келишди.

Видео: Mover

Видео: Youtube

Томошалар учун циркда барча шароитлар тайёрланган. «Дельфинлар шоуси» учун 3 та дельфин, 2 та денгиз мушуги ва битта денгиз шери олиб келинди. Ҳозирда уларнинг аҳволи жуда яхши.

«Дельфинлар шоуси» МЧЖ раҳбари Абдулазиз Алиевнинг гапларига кўра:

«Дельфинлар шоуси» МЧЖ раҳбари Абдулазиз Алиев

– Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига томошабинларга ҳали бизда бўлиб ўтмаган ўзига хос томоша тақдим этмоқчимиз. Биз халқимиз, томошабинлар олдидаги ваъдамизни бажариш учун барча имкониятларни ишга соляпмиз. Шоу учун жониворларни Украинадан махсус самолётда катта қийинчиликлар билан олиб келдик. Бу халқимизга катта совға бўлади, деб умид қиламиз. Бунинг учун тайёргарлик кўряпмиз, Шоу учун барча шароитлар яратилган. Дельфинлар икки ой давомида Ўзбекистонда бўлишади. Халқимизга янги йил олди ажойиб сюрпризлар тайёрлаб қўйганмиз. Шоуда денгиз жониворлари томонидан 50 дан ортиқ томошалар кўрсатилади.

«Дельфинлар шоуси» Ўзбекистон давлат циркида ўтказилади. Чипталар ҳақида маълумотларни цирк кассаларидан сўрашингиз мумкин. Шунингдек, 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болажонларимизга, уруш қатнашчилари ва пенсионерларимизга чипталар 20 фоизлик чегирмалар билан сотилади. «Дельфинлар шоуси» янги йил олди сиз азизларга кутилмаган ва унутилмас томошалар тайёрлаб қўйган. Нафақат болажонларимиз, балки катта-кичик барча юртдошларимиз учун янгилик бўлиши кутилмоқда. Бу ажойиб денгиз ҳайвонларининг ҳаракатларидан баҳраманд бўлишни хоҳласангиз, шошилинг.

Мавзуга оид
Top