15:16 / 10.12.2018
12725

Молдова президенти яна ўз лавозимидан четлатилди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Молдова Конституцион суди мамлакат президенти Игорь Додонни яна ўз вазифаларини бажаришдан четлатди. Бу у томонидан маъқулланмаган бешта қонунни тасдиқлатиш мақсадида рўй берди.

«Президентнинг лавозимидан вақтинчалик истеъфосини оқлайдиган ҳолатлар бор. Бу у конституциявий мажбуриятларини бажаришдан бош тортгани ҳамда парламент томонидан тасдиқланган қонунларни маъқулламагани сабабли юз бермоқда. Конституциянинг 91-моддасига кўра, парламент раиси президент ваколатларини бажарувчи сифатида ушбу қонунларни имзолайди», - дея айтиб ўтди суд раиси Михай Поалелунжь. Унинг сўзлари РИА Новости томонидан келтирилган.

Таъкидланишича, қарор якуний ҳисобланади, бу борада шикоят бериб бўлмайди.

Молдова Конституцион суди сентябрь ойида ҳам Додонни вазифаларини бажаришдан вақтинчалик четлатганди. У уч маротаба вақтинчалик четлатилган, шу билан бирга, икки ҳолатда бу у вазирлар номзодини тасдиқлашдан бош тортгани туфайли юз берган.

Top