12:50 / 14.12.2018
9844

Бенземага грандлар орасидан даъвогар чиқди

Фото: AFP

«ПСЖ» раҳбарияти «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземани сотиб олиш имкониятларини чамаламоқда, деб хабар беради France Football.

Француз клуби ҳужумчи Эдинсон Каванига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган. Уругвайликнинг яқин вақтлар ичида «Наполи», «Атлетико» ёки «Челси»га ўтиб кетиши кутиляпти.

Париж грандида Каванининг ўрнига Бенземадан ташқари яна бир вариант бор, бу – «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди.

Маълумот учун, Бензема ушбу мавсум Ла Лиганинг 15 ўйинида 5+2, ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6 баҳсида 3+2 маҳсулдорлик натижасини қайд этди. Икарди эса А Сериянинг 12та ўйинида қатнашиб, 8та гол урди ҳамда 2та ассистга муаллиф бўлди. У ҳам Чемпионлар лигасида олтита ўйин ўтказган бўлиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Top