19:49 / 24.12.2018
17414

Сиднейда 33 қаватли янги бино дарз кетди. Унинг қулаб тушиш хавфи бор 

Фото: smh.com.au

Сиднейда 33 қаватли “Опал” биносининг 10-қаватида ёриқ ҳосил бўлди. Фавқулодда хизматлар бино қулаб тушиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.  

Шу сабабли бинодан ва ён атрофдаги бошқа бинолардан одамлар эвакуация қилинган. 

Бинода яшовчиларнинг айтишича, дарз “қаттиқ қисирлаш овози” билан кечган.

Таъкидланишича, 392 та квартирадан иборат бино 2018 йилда фойдаланишга киритилган.

Top