08:24 / 28.01.2019
5612

ОАВ: Мэй «қаттиқ» Brexit’га бормайди

Фото: REUTERS

Буюк Британия ҳукуматидаги манбанинг айтишича, мамлакат бош вазири Тереза Мэй вазирлар маҳкамаси аъзоларига «қаттиқ» Brexit’га йўл қўймасликни ваъда берган. Бу ҳақида The Sun ёзмоқда.

Манба сўзларига кўра, Мэй мамлакат Евроиттифоқ таркибидан чиқиши бўйича келишувнинг бўлмаслиги йўлидан бормайди. Шу билан бирга, бош вазир тегишли баёнот беришга ҳам тайёр эмас, сабаби бу унинг Брюссель билан музокараларда позициясини заифлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мэйнинг Brexit бўйича режаси тафсилотлари маълум бўлганди.

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top