16:30 / 15.02.2019
19954

Чеченистонлик ёзувчи "Аватар" фильми режиссёри Кэмеронни яна судга берди

Фото: Комсомольская правда

Чеченистонлик ёзувчи Руслан Закриев "Аватар" фильми ҳаммуаллифлигига эришиш ва маънавий зарар ундириш учун америкалик режиссёр Жеймс Кэмеронни судга берди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Мен Грознийнинг Заводской район судига муаллифлик ҳуқуқини бузгани ва 2002 йилда интернетда эълон қилинган "Махфий қурол" романимдаги ғоядан фойдалангани учун америкалик режиссёр Жеймс Кэмерон ва 20th Century Fox International студиясини судга бердим", - деди ёзувчи. Закриев ўзининг "Аватар" фильми ҳаммуаллифи деб тан олиниши ва 10 миллион рубль миқдоридаги маънавий зарар қопланишига эришмоқчи.

Закриев 2015 йилда ҳам худди шу масала бўйича ўзи яшаётган Ставрополь судига бир неча бор мурожаат қилган, аммо жавобгар АҚШда яшаши сабабли унинг даъвоси рад этилганди. Ёзувчининг таъкидлашича, Кэмерон унинг 2002 йилда Проза.ру сайтида эълон қилинган "Махфий қурол" фантастик романидан бутун бир бобни ўзлаштириб олган.

Top