Халқаро ташкилотлар Ўзбекистоннинг солиқ тизимини танқид қилди
Ўзбекистонда компанияларнинг ўсиб ривожланиши ва бандлик билан боғлиқ муаммоларнинг сақланиб қолишига, қисман, норматив ҳужжатлардаги йўриқлар ҳам сабабчи бўлмоқда. Булардан бири — икки стандарт асосида ишлаётган Ўзбекистон солиқ тизими, деб баён қилинади Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси эълон қилган ҳисоботда.
«Солиқ тизимида ўрнатилган тартиб қўшимча ишчи кучини ёллаш, уларнинг бандлигини расмийлаштиришга рағбат бермайди. Негаки, солиқ юки бўйича чегара нуқтаси ишчилар сони билан ўлчанади. Бу эса оптимал бўлмаган бандлик коэффициентига сабабчи бўляпти, ишчи кучидан норасмий фойдаланишга ундайди, шунингдек, турфа даража ва макондаги иқтисодиётдан маҳрум этади», — дейилади ҳисоботда.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 22-моддасида таъкидланишича, микрофирмалар ва кичик корхоналар — белгиланган мезонга ходимларининг сони бўйича мос келадиган юридик шахслар.
Ҳисоботда айтилишича, алоҳида компания ва субсекторга берилган солиқ имтиёзлари вазиятни янада чигаллаштиради. Ўзбекистоннинг экспортдаги рақобатбардошлиги охирги ўн йилликда тушиб кетган.
«Қўшни мамлакат — Қозоғистоннинг бу борадаги рақобатбардошлиги 14 фоизга ошди, Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳавзаси мамлакатларида эса бу кўрсаткич 42 фоизни ташкил этди», — дейилади унда.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
23:02 / 26.08.2024
АҚШ полицияси жиноятларга оид ҳисоботларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлади
10:30 / 16.08.2024