14:46 / 25.02.2019
4410

БМТ бош котиби: инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда

Фото: AFP 2019 / Kena Betancur

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, инсон ҳуқуқлари ҳимояси янада ёмонлашиб кетди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Гутеррешнинг сўзларига кўра, инсон ҳуқуқлари дунёда янада ёмон ҳимоя қилинмоқда ва бу соҳада кўплаб қонунбузарликлар мавжуд.

«Аммо мен умидимни йўқотмаяпман. Ҳа, бизни безовта қилаётган трендларни кўряпмиз, аммо биз инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлаш йўлидаги кучли ҳаракатларга ҳам гувоҳ бўляпмиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Гутерреш.

Унинг эслатишича, уч йил ичида мингдан ортиқ ҳуқуқ фаоли ва журналист ўлдирилган.

Аниқлик киритилишича, у бу ҳақда Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 40-сессияси очилишида айтиб ўтган.

Top