23:48 / 27.02.2019
14280

Косон: Усмонхон Алимов Абдураҳмон Халифа масжидига тамал тошини қўйди

Қашқадарё вилояти Косон тумани Пўлати шаҳарчасида XVII-XVIII асрларда яшаб ўтган Абдураҳмон Халифа масжидини қайта таъмирлаш, янги масжид барпо этиш ишлари олиб бошлаб юборилди. Kun.uz мухбири шу ҳақида хабар берди.


Янги масжидни барпо этиш жараёнига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов ташриф буюрди ҳамда бир вақтнинг ўзида минг киши намоз ўқий оладиган масжиднинг қурилишига тамал тошини қўйди.

Таъкидлаш жоизки, Пўлати шаҳарчасида барпо этилаётган мазкур масжид азалдан фаолият кўрсатиб келган. Энди у қайта тамирланиб, янада кенгайтирилмоқда.

Усмонхон Алимов ушбу масжид халқнинг кўмаги ҳамда  ҳашар йўли билан бунёд этилаётганини алоҳида эътироф этиб, эзгу мақсадга бош қўшганларнинг барчасига ташаккур билдириб, дуога қўл очди.

Top