20:56 / 13.03.2019
13709

«Ўзархив»​ агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив»​ агентлиги Бош директори этиб Юсупов Улуғбек Миртолибович тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Юсупов ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида фаолият кўрсатган.

2013-2015 йилларда у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив»​ агентлиги “Электрон архивлар ва ҳужжатларни юритиш” бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Top