21:54 / 17.03.2019
10849

Англия Кубоги. Ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Фото: Squawka

Англия Кубогининг чорак финали доирасидаги тўртинчи учрашув ҳам якунланди. Унда чемпионшип вакили «Миллуол» «Брайтон»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қололмади.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Пирс мезбонларни олдинга олиб чиқди.

9 дақиқа ўтиб О`Брайен жамоаси устунлигини оширди.

Аммо ўйиннинг қолган дақиқаларида «Брайтон» футболчилари Локадия ва Марч биттадан гол уриб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтишди.

Овертаймларда дуранг натижа ўзгармади ва ўйин ҳаками жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди. Футбол лотереясида эса «Брайтон»нинг қўли баланд келди - 5:4.

Шу тариқа, «Брайтон» Англия Кубогининг яримфиналига йўл олди, «Миллуолл» эса турнирни тарк этди. 

Бунгача Англия Кубогининг 1/2 финалига «Уотфорд», «Вулверҳемптон» ва «Манчестер Сити» йўл олганди. Бу жамоалар мос равишда «Кристал Пэлас», «Манчестер Юнайтед» ва «Суонси»ни мағлуб этишганди.

«Миллуолл» ва «Брайтон» ўртасидаги ўйин якунланиши биланоқ турнирнинг яримфинали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, яримфиналда «Манчестер Сити» «Брайтон»га қарши, «Уотфорд» эса «Вулверҳемптон»га қарши ўйнайдиган бўлди.

Англия Кубоги
1/4 финал
Миллуолл – Брайтон 2:2 
(пенальтилар сериясида 4:5)
Голлар: 1:0 – 70 Пирс, 2:0 – 79 О`Брайен, 2:1 – 88 Локадия, 2:2 – 90 Марч.
Миллуолл – Мартин, Купер, Пирс, Ромео, Уоллес (Хатчинсон, 90), Фергюсон, Танниклифф, Леонард, Уильямс, О`Брайен (Мередит, 85), Грегори (Морисон, 90).
Брайтон – Райан, Даффи, Бернардо, Монтойя, Данк, Проппер, Стивенс, Кнокерт (Локадия, 73), Кайяль (Искьердо, 73), Джаханбахш (Марч, 67), Мюррей.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.
Огоҳлантиришлар: Бернардо (35), Монтойя (69).
Четлатиш: Фергюсон (119).

Top