10:14 / 03.04.2019
11562

Лондоннинг энг кўҳна клуби АПЛни тарк этди

Фото: REUTERS

Лондоннинг «Фулҳэм» клуби АПЛнинг 33-турида «Уотфорд» майдонида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва юқори дивизионда қолиш учун охирги имкониятни бой берди.

«Оқлар» 33 ўйинда 4 ғалаба ва 5 дуранг билан 17 очко тўплашган ва бу билан 19-ўринни эгаллаб туришибди. Лигада ўрнини сақлаб қоладиган охирги ўрин – 17-поғонада жойлашган «Бёрнли» 32 ўйинда 33 очко тўплаган. Скотт Паркер жамоаси эса мавсум тугагунга қадар умуман очко йўқотмаса ҳам максимал 32 очко жамғаради ва «Бёрнли»га ета олмайди.

Қайд этиш керак, «Фулҳэм» Лондоннинг энг кўҳна клуби саналади, бу клуб 140 йил олдин – 1879 йилда ташкил этилган. Жамоа 2010 йилда Европа Лигаси финалига чиқиб, «Атлетико»га овертаймларда енгилган эди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда аввалги турдан кейин 20-ўриндаги «Ҳаддерсфилд» ҳам лигани тарк этиши аниқ бўлганди.

Top