09:19 / 03.04.2019
3910

«Нукус-фарм» ЭИЗ чегаралари кенгайтирилди

Фото: Norma.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарорига 4-иловага тегишли тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Ҳужжатда назарда тутилишича, «Нукус-фарм» ЭИЗ ҳудудларини хатлаш натижаларига кўра Нукус шаҳри, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида жойлашган, майдони 42,29 гектардан иборат бўш турган ер участкалари ҳисобига унинг чегараларини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  
 
Кўрсатилган ерлар тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилди. Айни пайтда уларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
 
Шу муносабат билан «Нукус-фарм» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар чегаралари таърифига ўзгартиришлар киритилди. Шу тариқа, айни пайтда ЭИЗ 7 та ер участкасини қамраб олмоқда.
 
Ҳужжат 1.04.2019 йилдан кучга кирди.

Top