13:34 / 03.04.2019
13507

Пеле Мбаппенинг камчиликларини санаб ўтди

Фото: AFP

Бразилиянинг афсонавий футболчиси Пеле «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида илиқ фикрларни айтди.

«Мбаппе ҳали футбол қироли эмас. Бунга эришиш учун кўп синовлардан ўтиши керак. Аммо у ҳали жуда ёш ва ўз йўлини энди бошлади.

Унга жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туришни маслаҳат берган бўлардим. Унинг техникаси яхши, бироқ, жисмоний ҳолат замонавий футболчи учун жуда муҳим омил.

Унга нима етишмаяпти? Боши билан ўйнаш, ҳаводан зарба бериш, шунингдек динамика. Иккимизнинг орамиздаги фарқлар шу. Мен жуда тезкор эдим, баланд сакраб, бош билан кўплаб голларни урардим.

Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этиши шартми? Йўқ. Ўзим билан таққослайдиган бўлсам, Пеле дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳеч қачон «Сантос»ни тарк этмаган», - деди Пеле.

Top