14:56 / 13.04.2019
16469

«Ювентус» «Янги Роналду»ни қўлга киритиш учун Дибалани сотиб юбормоқчи

Фото: Getty Images

«Ювентус» «Бенфика»дан ёш вингер Жоау Фелишни сотиб олиш тараддудига тушди.

Tuttosport маълумотига кўра, 19 ёшли португалияликнинг трансфери Турин клубига камида 100 млн еврога тушиши мумкин. «Кекса синьора» шу мақсадда ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш куни кеча Европа лигаси чорак финали доирасида «Айнтрахт»га қарши Лиссабонда кечган илк ўйинда (4:2) учта гол ва битта голли пас муаллифи бўлганди. Натижада у мусобақа тарихида ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланиш баробарида халқаро миқёсдаги илк шахсий совринини қўлга киритди – Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.

Маълумот учун, Жоау «Порту» тарбияланувчиси ҳисобланади. У портуликлар академиясида 7 йил шуғулланиб, сўнг пойтахтга йўл олган ва «Бенфика» таркибига қўшилган. Профессионал футболдаги дебюти шу мавсум бошига тўғри келади. Ҳозирга қадар Португалия чемпионатининг 20та ўйинида 10та гол ва 4та самарали узатма муаллифи бўлган.

Top