16:59 / 19.04.2019
7243

Лукашенко президент ваколатларини ҳукумат билан бўлишиш вақти келганлигини айтди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Белоруссия президенти Александр Лукашенко ўз ваколатларини ҳукумат билан бўлишиши кераклигини ҳамда конституцияни ўзига мослаб ўзгартирмаслигини айтди.

"Менга тез-тез мавжуд конституцияни ўзимдан кейинги президентга шундайлигича қолдиришни хоҳлашим ҳақида савол беришади. Ростини айтаман: Буни хоҳламайман. Биз ҳозиргидек кучли президент ҳукумати зарур бўлган босқичдан ўтдик. Ҳукумат билан бўлишиш керак эмас. Ҳукумат бўлинмайди, ҳокимият ваколатларини ҳукуматнинг бошқа тузилмаларига бериш керак", - деди Лукашенко халқ ва парламентга мурожаатида.

Масалан, унинг сўзларига кўра, иқтисодиёт учун ҳукумат ва парламент жавоб бериши керак, марказий банк эса четда турмаслиги лозим.

"Давлат раҳбари, бўлажак давлат раҳбари эса давлат раҳбари бўлиши даркор, у дала ва фермаларда юрмаслиги керак... Президентга у давлат раҳбари сифатида бажарадиган, биринчи навбатда кадрлар масаласи бўйича вазифа ва ваколатларни қолдириш вақти келди", - таъкидлади Лукашенко.

Top