01:21 / 02.05.2019
22083

Фавворалар байрамини нишонлаган кундузги ва тунги Самарқанд Kun.uz объективида (Фотогалерея)

Ҳар йили 1 май куни юртимизда фавворалар куни кенг нишонланади. Шу куни кўпчилик оилавий сайрга чиқиб, фаввораларнинг осмонга қараб интилишидан завқланади. Фавворалари кўп бўлган Самарқанд шаҳри бу кунда айниқса кўрк очади. Эрталабдан кечгача ёшлар фавворалар атрофида жам бўлишади.

Kun.uz фотомухбири фавворалар куни Самарқандда қандай нишонланганини кузатиб, кундузги ва тунги шаҳар лавҳаларини кадрга жойлади. Қуйида тарихий ва сўлим Самарқандда фавворалар куни қандай нишонланганини суратларда кўришингиз мумкин. Умид қиламиз, бу кадрлар сизга хуш кайфият бахш этади...

Япониялик болакай...

Сув, осмон, булут ва дарахт бирлашганда...
Регистон фонидаги фаввора...

Илон Маск одамларни Ойга учираётган бўлса, нима бўлибди? Мана бу ҳаво шарининг эгасига пулини беринг, у сизни осмон-у фалакка олиб учади. Юрагингиз дош берган тепаликкача, албатта...

Одатда кечаси Регистоннинг чироқлари ўчиқ бўлади, лекин бугун байрам муносабати билан лазерли шоу уюштирилди ва шу боис майдон ёруғ. Кечаси 23:00 бўлишига қарамай, бу ердан одамларнинг қадами аримасди. Айниқса сайёҳлар...
Чироқлар ўчирилди ҳамки Регистоннинг бағри одамлар билан тўла...

Top