Америкалик ҳарбийлар лазер қурилмаси прототипи ёрдамида бир нечта ҳаво старти ракеталарини муваффақиятли уриб туширишди. Бу ҳақда The Drive нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, синовлар 23 апрелда Нью-Мексикодаги “Оқ қумлар” полигонида ўтган. Ракеталарга қарши лазер SHiELD (Self-Protect High Energy Laser Demonstrator) концепцияси доирасида яратилган. Бу концепцияга кўра 2021 йилгача АҚШнинг барча қирувчи самолётлари лазерлар билан қуролланади.
Лазер тизими ҳарбий самолётлар қудратини ошириши ва уларни “ҳаво-ҳаво” ҳамда “ер-ҳаво” синфидаги ракеталардан ҳимоя қилиши кўзда тутилган. Ҳарбийлар синовлар тафсилотларини сир сақлашмоқда. Бироқ нашр маълумотларига кўра, барча нишонлар муваффақиятли уриб туширилган.