17:00 / 07.05.2019
3105

Малайзия технологияларни ривожлантириш корпорацияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

27 апрель-4 май кунлари Малайзия технологияларни ривожлантириш корпорацияси (MTDC)нинг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. 

Ташриф давомида Инновацион ривожланиш, Инвестициялар ва ташқи савдо, Олий ва ўрта-махсус таълим, Ахборот технологиялари ва коммунникацияларни ривожлантириш вазирликлари ҳамда Тошкент давлат техника университети, Самарқанд ва Бухородаги олий таълим муассасалари раҳбариятлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Малайзия делегацияси ташрифи давомида 24-28 июнь кунлари Малайзияда ташкил этилаётган «Commercialization Ecosystem and Entrepreneurship Development Workshop» семинарида иштирок этиш учун Ўзбекистон вакилларига беғараз асосда 15та ўрин ажратиш тўғрисидаги келишувга эришилди. 

Шунингдек, республиканинг тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.

MTDC саноат сектори учун инновацион технологик қарорлар (know-how) ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ушбу йўналишдаги илмий лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда махсус тренинг ва семинарлар ташкил этиш билан шуғулланади.

Top