21:44 / 10.05.2019
10061

Торонтода йўловчи самолёти бензовоз билан тўқнашиб кетди   

Торонтодаги Пирсон аэропортида Air Canada Jazz авиакомпанияси йўловчи самолётининг бензовоз билан тўқнашиши оқибатида 5 киши жабрланди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.  

Телеканал маълумотларига кўра, самолёт Торонтодан Садберига рейс амалга ошираётган бўлган, бироқ ёмон об-ҳаво сабабли Пирсонга қайтган.

Полицияда таъкидланишича, самолётда 51 киши бўлган.  

Воқеа оқибатида 5 киши: 2 учувчи, стюардесса ва 2 йўловчи жароҳат олган.

Бензовоз ҳайдовчисига транспорт воситасини хавфли ҳайдаш айблови билдирилган. 

Top