17:42 / 25.05.2019
17427

Жаранглайди сўнгги қўнғироқ

Бугун, 25 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида 1- ва 11-синфлар иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Ана шундай тадбирлар Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ҳам шукуҳли тарзда ташкил қилинди.Туманнинг энг намунали таълим масканларидан бири ҳисобланган 293-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабим-менинг уйим” шиори остида  ўтказилган байрам тадбири йиғилганларда унутилмас таассурот қолдирди.Тадбирда Бектемир тумани “Оила” маркази раҳбарлари, Бектемир тумани Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда фахрий устозлар иштирок этиб юртимизнинг 11 йиллик таълим тизимидаги илк 11-синф битирувчиларини катта ҳаётга илк қадамлари билан табриклашди.  

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди.Ўқув йилида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мазкур мактаб самарадорлиги бўйича энг яхши натижаларга эришган билим даргоҳларидан бири саналиб нафақат туман, балки шаҳар миқёсида ҳам ўз ўрнига эга маскан ҳисобланади.

Top