20:53 / 11.06.2019
10713

Тошкент ҳокимлиги Мустақиллик майдонидаги фаввора вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли борлигини билдирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Мустақиллик майдонидаги фаввора олиб ташланаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор”, дейилади ҳокимлик изоҳида.
 
Таъкидланишича, фаввора меъёрдагидан 8 баробар кўп электр энергияси сарфлайди. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.

Ҳокимликнинг билдиришича, шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.

Top