15:20 / 28.06.2019
7303

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида биринчи ўринни олишди

Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича 15-Осиё чемпионати якунланди. Унда 20 га яқин мамлакатдан жами 200 га яқин иштирокчилар беллашдилар. Баҳслар шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 9 кун мобайнида бўлиб ўтди. 

 Ўзбекистонлик ёш шахматчилар 12 категорияда дона сурдилар. Юртдошларимиз 19 та олтин, 13 та кумуш ва 16 та бронза, жами 48 та медаль олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

 Жамоанинг ғалабасига Исламов Шаҳзод, Ҳамдамова Афруза, Раҳматуллаев Алмас, Алимова Севинч, Абдусалимов Абдумалик, Аллаберганов Акбар, Мирпўлатов Мираброр, Мадаминов Муҳиддин, Омонова Умида, Шермуҳаммедов Самандар, Ҳусайинова Озодалар олтин медаллари билан катта ҳисса қўшдилар.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Чемпионат Ўзбекистон шахмат Федерацияси, Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги ва “Рақамли ишонч” жамғармасининг анъанавий ҳомийлигида ташкил этилди.

Ҳамза Умаров 

Top