Гибралтар ҳукумати Америка ҳукуматининг сўровига кўра Grace 1 танкерини ушлади, деб маълум қилди Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель.
Маълумот берилишича, кема ЕИ санкцияларини четлаб ўтиб Сурияга нефть ташишда гумон қилинмоқда.
ОАВнинг хабарига кўра, танкер Сурияга Эрондан йўл олган.
Евроиттифоқ ва АҚШ санкцияларига мувофиқ, Башар Асад режимига нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ва ундан нефть сотиб олиш тақиқланади.