16:52 / 09.07.2019
14682

Амстердам аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди

Фото: © Jye Sandiford

Амстердамдаги Схипхол аэропорти терминали яқинида EasyJet ва KLM авиакомпанияларига тегишли самолётлар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Dutch News нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, сешанба куни Boeing 737-800 ва Airbus A320 самолётлари тўқнашиб кетган. KLM авиакомпанияси самолёти Мадридга, ЕasyJet авиакомпанияси самолёти эса Лондонга учиши керак бўлган.

Тўқнашув оқибатида самолётлардан бирига шикаст етган. Йўловчилар бошқа самолётга чиқарилган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

Таъкидланишича, бу Амстердам аэропортида бир йил ичида юз берган иккинчи ана шундай ҳодисадир. Февралда KLM авиакомпаниясининг икки самолёти тўқнашиб кетганди.

Top