21:41 / 15.08.2019
5672

Гибралтар июлда ушланган Эрон танкери экипажини озод этди

Гибралтар бош вазири Фабиан Пикардо суддан Эронга қарашли танкер Grace 1 экипажи сардори ва 3 аъзосини ҳибсда ушлаб туриш муддатини узайтиришни сўрамади ва экипажни озод этишга қарор қилди.

Gibraltar Chronicle нашрининг хабар беришича, экипажнинг ҳиндинстонликлардан иборат жамоаси қўйиб юборилган ва яқин орада Гибралтарни тарк этиши мумкин. Улар 4 июлдан бери ҳибсда ушлаб турилишган.

Таъкидланишича, 15 августдаги суд мажлисида АҚШнинг кема экипажининг ҳибсда ушланиши муддати узайтирилиши ҳақидаги илтимоси кўриб чиқилган. Экипаж Европа Иттифоқининг Сурияга қарши санкцияларини бузишда айбланган.

Кема сардори Гибралтар бош вазирига бошқа бундай қонунбузарликлар содир этмасликка ёзма кафолат берган.

Экипаж Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрондан Сурияга нефть етказишда гумон қилинган. Кема сардори, унинг икки ёрдамчиси ва катта ёрдамчи ҳибсга олинганди.

Top