Москва ва Анқара Россиянинг Су-57 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған маълум қилди.
"Музокаралар олиб борилмоқда, улар давом этади. МАКС-2019дан вазирликларимиз вакиллари Россияда қолишди. Кредит ва ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш бўйича шартларимизни маълум қиламиз", — деди Эрдўған.
Сешанба куни Россия ва Туркия президентлари МАКС-2019 халқаро авиасалонига ташриф буюришди.
Эрдўғанни Су-35 ва Су-57 самолётлари қизиқтириб қолди.
Эрдўған Владимир Путиндан “бу самолёт учадими, уни сотиб олиш мумкинми?” деб сўради. Россия президенти бу саволга “Ҳа, сотиб олишингиз мумкин” деб жавоб қайтарди.