02:00 / 31.08.2019
0
16463

Мультсериал 4 млрд долларга сотилди. Битим ҳақида нималар маълум?

Фото: Wikipedia

Бир ҳафта олдин АҚШнинг ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи компанияси Hasbro иштирокида 4 млрд долларлик битим амалга оширилгани маълум қилинган. Эътиборлиси, компания бу суммага Канаданинг Entertainment One компаниясидан  “Чўчқача Пепп” мультсериали учун ҳуқуқни сотиб олган. Tengrinews.kz ушбу битим нимаси билан эътиборга лойиқлиги ҳақида сўзлаб берди.

Hasbro’да My Little Pony, “Трансформерлар” ва “Монополия” брендлари мавжуд. “Чўчқача Пепп” мультсериали 40 дан кўпроқ тилга таржима қилинган, 180 давлатда намойиш қилинади. Хитойнинг ўзида сериал 34 млрд марта томоша қилинган.

Сериал 2004 йилдан бери чиқариб келинади. ОАВ ва ижтимоий тармоқларлада мультқаҳрамон учун 4 млрд доллар берилиши кўплаб компанияларнинг капиталлашувидан кўпроқлиги муҳокама қилинмоқда. Мисол учун, агар Россия компаниялари билан таққосланса, мультсериал Россиянинг энг йирик авиакомпанияси “Аэрофлот”дан (1,8 млрд доллар) 2 марта қимматроқ туради.    

Қозоғистонлик блогер Ержан Рашевнинг таъкидлашича, мультсериал қаҳрамони “Халик Банк”, KCell, Air Astana ва “Казахтелеком”ни биргаликда олгандан қимматроқ туради. “Бутун “Казмунайгаз” 4 та чўчқачага тенг экан. Назаримда, биз қандайдир нотўғри иш билан шуғулланаётган кўринамиз”, деб киноя қилган блогер.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top