17:17 / 03.09.2019
1
26580

12 йил давомида фақат фастфуд истеъмол қилган британиялик йигит эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотди

Фото: Getty Images/StockFood

12 йил давомида фақат фастфуд истеъмол қилган британиялик йигит организмида витамин ва минерал моддалар етишмаслиги туфайли эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотди. Бу ҳақда Independent нашри хабар қилмоқда.

Ҳозирда 19 ёшга тўлган, Бристоль шаҳрида яшайдиган йигитнинг онаси у етти ёшида фастфудга ружу қўйганини айтди. Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли ўшандан буён фақат қовурилган картошка, чипс, сосиска, ветчина ва оқ нон ейди. Онасининг унга бошқа таомларни таклиф қилиши зое кетган.

Натижада йигитча 14 ёшида эшитиш қобилиятини йўқота бошлаган, кейинчалик эса кўриш қобилиятини ҳам йўқотди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top