01:13 / 04.09.2019
5
18272

Google компанияси янги Android 10 операцион тизимини чиқарди

Фото: 9to5google

Google компанияси ўзининг Pixel телефонлари учун Android 10 операцион тизимини чиқарганини маълум қилди. Яқин орада янги операцион тизимга ўтиш имконияти бошқа компаниялар смартфонларида ҳам пайдо бўлади.
        
Янги тизимда видеодаги нутқни субтитрларга айлантирувчи Live Caption функцияси пайдо бўлди. 

Шунингдек, “Қора мавзу” режимини ёқиш имконияти ҳамда смартфонда ҳаракатланиш учун қўшимча имо-ишоралар пайдо бўлди. Бу имо-ишоралар ёрдамида орқага қайтиш, бош экранни очиш ва дастурлар орасида ўтиш мумкин. Дахлсизликка катта аҳамият қаратилган: энди дастурларга фойдаланувчининг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотларни фон режимида эмас, балки дастур фаол бўлганда олишга рухсат берилади.  

Янги операцион тизимда ишдан чалғитувчи барча дастурларни блокловчи Focus Mode режими, шунингдек, ота-оналарга фарзандлари смартфон ёки маълум дастурлар ортида қанча вақт ўтказаётганини назорат қилишга имкон берувчи Family Link функцияси пайдо бўлган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top