09:41 / 11.09.2019
2
26157

Голливуд тарихидаги энг муваффақиятсиз фильм маълум қилинди 

Disney киностудиясининг 2012 йилда экранларга чиққан “Жон Картер” фильми замонавий кинематография тарихидаги энг муваффақиятсиз фильм деб тан олинди. Бу ҳақда Hollywood Reporter нашри хабар берди. 

Режиссер Эндрю Стэнтоннинг фильми Марс халқлари озодлиги учун курашган америкалик ҳарбий Жон Картер ҳақида бўлиб, фильм жаҳон прокатида 284 млн доллар тўплаган, ваҳоланки унинг суратга олиниши ва маркетинги учун 364 млн доллар сарфланган.

Молиявий зарар 137 млн долларни ташкил қилган, бироқ фильм ижодкорлари турли молиявий жараёнлар ҳисобига зарарни камайтиришга муваффақ бўлишган.   

Аввал энг муваффақиятсиз фильм режиссёр Ренни Харлиннинг 1995 йилда экранларга чиққан “Каллакесарлар ороли” (Cutthroat Island) деб ҳисобланиб келган. 95 млн долларга тушган фильм прокатда бор-йўғи 10 млн доллар йиға олган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top