11:10 / 29.10.2019
0
8513

Яширилган соатлар «яшил» йўлакда «чиқиллаб» қолди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Х.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этувчи 60 дона “al harameen” номли қўл соатлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top