16:05 / 04.11.2019
2
78213

Озиш учун сувни қандай ичиш керак?

Сийқаси чиқиб кетган маслаҳатларга кўра, сиз кунига 8 стакан сув ичишингиз керак, яъни 1600-2000 мл. Умуман олганда, бундай эмас. Мутахассислар суюқлик истеъмол қилишнинг ягона қатъий қоидаси бўлиши мумкин эмаслиги, чунки у ҳар бир ҳолат учун алоҳида кўриб чиқиладиган кўплаб омилларга боғлиқлигини таъкидлашади. Масалан, кун давомида тановул қилинадиган озиқ-овқат, об-ҳаво, кийим-кечак, ичак фаолияти, эмизиш даври ва бошқалар.

Озиш учун қай йўсиндаги сув истеъмоли тўғри келади?

Катта ёшли ва юрак -қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонлар учун бир мунча кам миқдордаги сув талаб этилади. Уларнинг кунлик меъёри — тахминан 1 литр, бундан ошса юракка кучли юклама тушиши мумкин. Фаол ҳаёт тарзида яшовчилар учун эса ҳатто 2,5 литр миқдори ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Сувни қандай ичиш керак?

Ўзингиз учун кунлик сув меъёрини аниқлаш формуласи: 1 кг тана вазнига 30 мл сув. Аммо формула «ишлаши» учун сиз учун мос келувчи мукаммал тана вазнини аниқлашингиз керак. Бу нима дегани? Аслида вазннинг узунликка нисбатан «муносиб» деб эътироф этилган нисбати мавжуд. Масалан, агар сиз 160 см баландликдаги аёл бўлсангиз, сиз учун мукаммал вазн 50-60 кг.ни ташкил этади, худди шундай бўйдаги эркак 55-60 кг тош босиши керак. «Идеал» параметрларни Соловьев индекси орқали ҳисоблаш мумкин (Google ёрдамга келади).

Сув қачон ичиш керак?

Олимлар ўтказилган бир қатор тадқиқотлардан сўнг шундай қарорга келдиларки, овқат тановулидан ярим соат олдин ичилган 500 мл сув инсон очлигини қондиради, камроқ таомланишга, натижада янада семирмасликка ва аввал йиғилган вазнни йўқотишга сабаб бўлади.

Ушбу сув билан вазн йўқотиш усулининг афзаллиги шундаки, у оддий ва бепул. Ҳар бир инсон ўзининг соғлигига хавф туғдирмайдиган тарзда бу усулни синаб кўриши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top