12:10 / 05.11.2019
2
12904

Азиз Ҳайдаров: «Миллий жамоа ихтиёрида атиги 40 нафар футболчи бор»

Фото: KUN.UZ

АОКАда 2018 йил 16 мартда эълон қилинган «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда қатнашаётган ЎФА бўлим бошлиғи Азиз Ҳайдаров Япония футболи намуна олишга арзийдиган эканини айтди. Бундан ташқари Ҳайдаров миллий жамоа ихтиёрида футболчилар камлиги ҳақида ҳам гапирди.

«Биз ривожланиш учун Япония ва Бельгия футболини намуна қилиб олсак бўлади. Бу мамлакатларда футбол тизим орқали ривожланади. Афсуски, бизда тизим шаклланган дея олмайман. Масалан, Японияда 7 ёшданоқ футболчилар миллий жамоага йиғилади, биз эса 17 ёшдан йиғилишни бошлаймиз. Бизда миллий жамоалар сони 5 та, аммо биз улар сонини 10 тага етказишимиз керак. Бу учун эса пул керак.

Виктор Борисов 2003 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧга олиб чиққан жамоани эслайсизми? Ўша жамоада Олий Лигада ўйнайдиган 104 та футболчи бўлган. Биз кеча Саудияга 19 ёшли жамоани саралашга юбордик. Бу жамоада ошиб борса, 1-2 та юқори дивизионда ўйнайдиган футболчи бор холос. Миллий жамоа ихтиёрида 40 та футболчи бор.

Биз ўйнаган вақтимизда оддий тўп етишмасди, лекин биз футболчи бўлишга интилганмиз. Ҳозир эса мактаб кўп, лекин сифат йўқ. Футболчилар ёшини ўзгартириб келади. Ўзига ишонмайдиган бундай болалар бошқа ёш футболчиларнинг ҳам йўлини тўсади. Биз юқори дивизионда ўйнайдиган ёш футболчилар сонини оширишимиз керак»,— деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top