22:08 / 13.11.2019
0
6972

Starbucks 5 қаватли қаҳвахона очишни режалаштирмоқда 

АҚШнинг Starbucks қаҳвахоналар тармоғи АҚШда энг катта қаҳвахонасини очади. Бу ҳақда компания бош директори Кевин Жонсонга таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. У қаҳвахона ва дўкондан иборат бўлиб, Чикагонинг нуфузли савдо туманларидан биридаги 5 қаватли бинони эгаллайди. 

Ушбу қаҳвахона Starbucks’нинг 6-йирик қаҳвахонаси бўлади, компаниянинг  қолган 5 та йирик қаҳвахонаси Сиэтл, Шанхай, Милан, Нью-Йорк ва Токиода жойлашган. 

Чикагодаги қаҳвахона 15 ноябрдан ишлай бошлайди. Бу қаҳвахона компаниянинг нафақат майдони бўйича энг катта қаҳвахонаси, балки турли қаҳва навларидан қаҳва ичимлиги тайёрланиши намойиш қилинадиган ўзига хос театр бўлади. Ташриф буюрувчилар бу ерда қаҳва донлари қовурилишидан тортиб ичимликнинг турли усуллар билан тайёрланишигача бўлган жараёнга гувоҳ бўлишлари мумкин бўлади.

Қаҳвахонада 200 га яқин ходим фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Starbucks компанияси 1971 йилда ташкил этилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top