22:35 / 14.11.2019
0
10380

Motorola букланувчи дисплейли RAZR смартфонини тақдим этди (видео)

Motorola компанияси 13 ноябрда Лос-Анжелесдаги тадбирда машҳур RAZR V3 мобил телефонини эслатувчи, букланувчи дисплейли RAZR смартфонини тақдим этди.

Motorola RAZR’нинг корпуси зангламайдиган пўлатдан ва 3D Gorilla Glass ҳимоя ойнасидан тайёрланган. Смартфон 6,2-дюймли ва 2142х876 пикселли букланувчи экран олган. Смартфоннинг ташқи томонида қўшимча 2,7 дюймли дисплей жойлашган бўлиб, у орқали хабарларга жавоб бериш, контактсиз тўловни амалга ошириш, мусиқани бошқариш, селфи олиш ва Google Assistant овозли ёрдамчисини қўллаш мумкин. Смартфоннинг асосий камераси 16 Мпли бўлиб, қўшимча экран ёнида, селфи учун 5 Мпли камера эса асосий дисплейда жойлашган.

Янги RAZR смартфони Qualcomm Snapdragon 710 процессори остида ишлайди ва 6 Гб тезкор хотира ҳамда 128 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Корпуснинг пастки қисмида бармоқ излари сканери жойлашган. Қурилма Android 9 операцион тизими остида ишлайди. 

Смартфон 2020 йил 9 январдан Verizon оператори дўконларида 1499 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. 

Февралда Samsung ва Huawei компаниялари ўзларининг букланувчи экранли смартфонларини тақдим этганди. Samsung Galaxy Fold сентябрда сотувга чиққан, Huawei Mate X эса 15 ноябрдан сотувга чиқади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top